25

“Насриддин Афандининг ҳазиллари"ни ЮНEСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатига киритиш таклиф қилинди

МАДАНИЯТ 09.07.2020, 23:13
348
“Насриддин Афандининг ҳазиллари"ни ЮНEСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатига киритиш таклиф қилинди

Тожикистон, Озарбайжон, Қирғизистон, Туркманистон, Қозоғистон, Ўзбекистон ва Туркия ҳамкорлигида Насриддин Афанди латифаларини ЮНEСКОнинг номоддий маданий мерос рўйхатига киритиш таклиф қилинди, дея хабар берди Тожикистон Республикаси Маданият вазирлиги.

Тегишли ҳужжатларни ЮНEСКОга Тожикистон томонидан маданий илмий-тадқиқот институти олимлари, Тожикистоннинг ЮНEСКО ишлари бўйича миллий комиссияси кўмагида тайёрлашди, деб ёзади «Авесто» ахборот агентлиги.

Насриддин Афанди ёки «Хўжа Насриддин» XIII-асрдан бери Ўрта Осиё, Яқин Шарқ, Хитой, Кавказорти ва Болқонда тарқалган латифалар, ривоятлар ва эртаклардаги ҳажвий характердир.

Насриддин Афанди ҳақиқатан ҳам мавжуд бўлган ёки йўқлиги ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ, аммо тарихчилар ва йилномачилар унинг келиб чиқишининг бир нечта версиясини келтирадилар. Улардан бирига кўра, унинг ватани Бухоро, бошқасига кўра у умуман Хитойда туғилган. Аммо буларнинг барчаси кўпгина мамлакатларда унинг шарафига ёдгорлик ўрнатилишига халақит бермади.
 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+28° ясно
Валюта курси
10209.86
USD 2.17
12021.09
EUR 125.05
137.46
RUB -4.91