25

"Ўзбеккино" МА Бутунроссия давлат киноматография институти (ВГИК)га ўзбекистонлик абитуриентлар учун танлов асосида қабул эълон қилди

МАДАНИЯТ 11.07.2020, 12:46
344
"Ўзбеккино" МА Бутунроссия давлат киноматография институти  (ВГИК)га ўзбекистонлик абитуриентлар учун танлов асосида қабул эълон қилди

“Ўзбеккино” МА  томонидан Бутунроссия давлат киноматография институти (ВГИК) билан ҳамкорликда киномутахассислар тайёрлаш, шунингдек, мастер-класслар ўтказиш учун институт профессор-ўқитувчиларини жалб қилиш бўйича келишувга эришилган эди. Унга кўра, Бутунроссия давлат киноматография институтига кино соҳасига қизиқувчи, ушбу йўналишда таҳсил олишни истаган  ўзбекистонлик абитуриентлар учун танлов асосида онлайн қабул ўтказилади.

Ўқишга кириш ВГИКнинг қуйидаги факультетлари бўйича амалга оширилади:

•Кино ва телевизион режиссёрлик йўналиши:

-Бадиий фильм ва телефильм режиссёрлиги

-Нобадиий фильм ва телефильм режиссёрлиги 

-Телевизион кўрсатувлар режиссёрлиги

-Анимация ва компьютер графикаси бўйича

-Мультимедиа режиссёрлиги

•  Драматургия

•  Кинооператорлик

•  Продюсерлик

Ҳужжат топшириш истагида бўлган абитуриентлар учун рус тилини билиш муҳим ҳисобланади. Керакли ҳужжатлар ҳамда ижодий ишлар қуйидаги электрон манзил орқали 15.07.2020 гача қабул қилинади: uzbekkino_vgik@mail.ru 

Қабул қилинган аризалар бўйича тўлиқ маълумотларни қуйидаги манзилдан олиш мумкин: 

https://vgik.info/abiturient/higher/index.php?SECTION_ID=65

Маълумот учун:  +99897 700 49 54, Сайёра Худойбердиева

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+29° ясно
Валюта курси
10209.86
USD 2.17
12021.09
EUR 125.05
137.46
RUB -4.91