АсосийSalomatlik

Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Барно Одилова касалликни белгиларсиз ўтказаётган беморлар учун тавсиялар берди

'Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Барно Одилова касалликни белгиларсиз ўтказаётган беморлар учун тавсиялар берди'ning rasmi

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Барно Одилова вирус юққанда уй шароитида даволаниш чоралари тўғрисида маълумот берди. Видео:

Жорий йилнинг 5 июль санасидан бошлаб коронавирус касаллиги аниқланган беморда хеч қандай аъломатлар кузатилмаса, бундай беморларни амбулатор, яъни ўз уйида даволаш амалиёти йўлга қўйилди.

Касаллик аломатлари кузатилмаган, уйда даволанаётган беморлар 10 кун давомида шифокорлар назоратида бўлади ва беморга керакли тавсиялар бериб борилади.

Уйда даволанаётган беморни уйнинг бошқа аъзоларидан яккалатиш, ишлатадиган идиш-товоқ ва кўрпа тўшагини алоҳида қилиш керак.

Беморга ишлатилган идиш-товоқ ва кўрпа тўшаклар 60 С ҳароратдаги сувда ювиш ва хлорли сувда чайиш керак.

Беморлар кун давомида кўп миқдорда суюқлик ичиши керак.

Агар коронавирус касаллиги белгилари пайдо бўлса нима қилиш керак?

    Бошқа янгиликлар