28

Россияда синовдан муваффақиятли ўтган коронавирус вакцинаси қачон оммага тақдим этилиши маълум бўлди

ДУНЁ 13.07.2020, 18:06
4499
Россияда синовдан муваффақиятли ўтган коронавирус вакцинаси қачон оммага тақдим этилиши маълум бўлди

Сал аввал Россия Федерациясининг Н.Ф.Гамалея номидаги Миллий эпидемиология ва микробиология тадқиқотлар маркази мутахассислари томонидан май ойида янги COVID-19 коронавирус инфекциясига қарши вакцина тажрибасининг синови муваффақиятли ўтгани хабар қилинган эди.

Ташқи меҳнат миграцияси Матбуот котибининг расмий каналида берилган хабарга кўра, ушбу вакцина синовининг иккинчи босқичи жорий йил 28 июлгача давом этади, шундан сўнг ишлаб чиқаришга рўйхатдан ўтказиш учун ҳужжатлар топширилади. Август ойи ўрталарида эса вакцина оммага тақдим этилиши мумкин. Хусусий компаниялар уни сентябрь ойининг ўрталарида ишлаб чиқаришни бошлайди. Бу ҳақда марказ директори Александр Гинцбург маълум қилган.

Шу билан бирга, вакцинани дорихоналарда эркин харид қилиш муддати маълум қилинмаган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+33° ясно
Валюта курси
10231.71
USD 21.85
12059.09
EUR 38
138.65
RUB 1.19