1

Президент: бизда доимо уч ойлик озиқ-овқат захираси шай туриши керак

СИЁСАТ 14.07.2020, 19:55
Президент: бизда доимо уч ойлик озиқ-овқат захираси шай туриши керак

Бугун Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида вилоят, шаҳар ва туманларда маҳаллий кенгашлар, жойлардаги ҳокимлик ва бошқарув идоралари ўз ҳудудидаги вазиятни чуқур таҳлил қилиб, Республика комиссияси билан келишилган ҳолда карантин қоидаларини қаерда зарур бўлса кучайтириши, қаерда зарур бўлса юмшатиши лозимлиги таъкидланди:

 Масалан, қишлоқ жойларда аҳоли шаҳардагидек тиғиз эмас. Касаллик тарқамаган ҳудудларимиз ҳам кўп.

Бу ерларда ҳозирги пайтда ҳамма далада иш билан банд, одамларнинг қўли-қўлига тегмайди.

 Бундай туманларда қишлоқ меҳнаткашларининг бемалол ишлаши, маҳсулотини харидорларга етказиб бериши учун барча шароитни яратишимиз керак. Чунки ёзнинг бир куни қишнинг ўн кунини боқади.

Ҳеч кимга сир эмас, бу йилдан бошлаб озиқ-овқат масаласи дунё миқёсида ҳал қилувчи ўринга чиқади. Чунки коронавирусни енгиш ҳам, халқ фаровонлигини таъминлаш, жамиятда тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш ҳам аввало шунга боғлиқ.

Шунинг учун бизда доимо уч ойлик озиқ-овқат захираси шай туриши керак, деди Шавкат Мирзиёев.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1