1

Ўзбекистонда COVID-19га қарши масофани сақлаш ҳақида огоҳлантирувчи мобил илова яратилди

HI-TECH 16.07.2020, 18:48
Ўзбекистонда COVID-19га қарши масофани сақлаш ҳақида огоҳлантирувчи мобил илова яратилди

COVID-19 ГА ҚАРШИ ИЖТИМОИЙ МАСОФАНИ САҚЛАШ БЎЙИЧА ОГОҲЛАНТИРУВЧИ Self-Safety МОБИЛ ИЛОВАСИ ЯРАТИЛДИ 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги  Ахборот технологиялар ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги  билан ҳамкорликда коронавирус инфекцияси билан тўқнаш келган фуқароларни ижтимоий масофа сақлаш бўйича огоҳлантирувчи Self-Safety мобил иловаси яратилди.  

COVID-19 пандемиясига қарши курашда мобил иловалардан фойдаланиш самарадорлиги Жанубий Корея, Сингапур, Исроил, Италия, Франция каби  кўплаб бошқа давлатлар тажрибасида исботланди. Бу турдаги иловалар жамоат жойларида сизнинг хотиржамлигингизни таъминлайди, яқин кишиларингизни касаллик юқтириб олиш эҳтимоли пайдо бўлганда огоҳлантиради.

Илова мобил телефоннинг GPS ва Bluetooth модуллари ёрдамида  фойдаланувчилардан бирида касаллик аниқланса, бир дақиқа ичида барча фойдаланувчиларни 5 метр радиусда кесишган нуқталарини солиштиради. Кесишув нуқталари аниқлангач, мазкур жойларда 5 метрли радиусда бўлган барча фойдаланувчиларга PUSH-хабарнома кўринишида касал билан алоқада бўлганлик эҳтимоли тўғрисида ва кейинги хатти-ҳаракатлар бўйича тавсиялар беради.

Мобил илова Android ва iOS платформаларида мавжуд бўлиб, www.coronavirus.uz веб-сайтидаги ҳаволалар орқали юклаб олиш мумкин. Рўйхатдан ўтишда илова GPS ва Bluetooth модулларини ёқиб қўйиш лозим.

Илова ундан қанча кўп одам фойдаланса, уйидан ташқарида ушбу иловани фаоллаштирса, шунча сифатли ва яхши ишлайди.

Шу ўринда биз  мамлакатимиз аҳолисидан инфекцияни барвақт аниқлаш ва тарқалишини олдини олиш мақсадида Safe-Safety иловасидан фаол фойдаланиш, ҳукумат ва тиббиёт ходимларига COVID-19 пандемиясига қарши курашишда ёрдам беришга чақириб қоламиз.  

Safe-Safety иловасини онлайн магазинлар ва www.coronavirus.uz веб-сайти орқали юклаб олинг. Ўзингиз ва яқинларингизни COVID-19 хавфидан ҳимояланг!

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1