АсосийHi-tech

ТИҚХММИ битирувчисига биринчи QR кодли диплом берилди

'ТИҚХММИ битирувчисига биринчи QR кодли диплом берилди'ning rasmi

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан жорий йилдан бошлаб бакалавр ва магистр дипломларига индивидуал QR-код қўйиш тизими ҳамда унинг дастурий таъминоти йўлга қўйилди.  

Бугун, 17 июль куни Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида «Битирувчи — 2020» онлайн тадбири бўлиб ўтди. Унда ректор Ўктам Умурзоқов мустақил ҳаётга қадам қўяётган битирувчиларни самимий табриклади.

Тадбирда институтнинг бакалавр битирувчисига мамлакатимизда биринчи QR кодли В № 00000001 рақамли диплом берилди.

Тадбирда иш берувчи ташкилотлар номидан Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари У.Бегимқулов, “Давергеодезкадастр” қўмитаси раиси Х.Турахужаев, Сув хўжалиги вазири ўринбосари В.Аҳмаджонов,  “Ўзсувқурилиш” АЖ бошқаруви раиси Р.Умаров ва бошқалар битирувичларга омад тилашди.

Zoom платформасида амалга оширилган тадбирни битирувчилар қатори уларнинг ота-оналари ҳам кузатиб боришди.

    Бошқа янгиликлар