1

Президент: "Агар биз бепарво бўлсак, минглаб одамлар тақдирини хавф остига қўямиз, вазият янаям оғирлашади"

СИЁСАТ 17.07.2020, 21:02
Президент: "Агар биз бепарво бўлсак, минглаб одамлар тақдирини хавф остига қўямиз, вазият янаям оғирлашади"

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Тадбир аввалида давлатимиз раҳбари коронавирус билан боғлиқ вазиятга алоҳида тўхталиб ўтди.

– Вазият ҳамон жиддийлигича қолмоқда. Шунинг учун ҳеч қайси ҳудуд раҳбари бизда аҳвол яхши, деб, хотиржамликка берилишга ҳаққи йўқ. Ҳамма жойда камчиликлар бор. Энг асосий вазифа – уларни вақтида аниқлаб, холис баҳо бериб, тезда тугатиш чорасини кўришдан иборат, – деди Шавкат Мирзиёев. – Бир ҳақиқатни унутмаслигимиз зарур: касални яширсанг, иситмаси ошкор қилади, деган гап айнан мана шу коронавирус ҳақида айтилган. Агар биз бу хатарга бепарво, беғам бўлсак, минглаб одамларнинг соғлиғи ва тақдирини хавф остига қўямиз, вазиятимиз янаям оғирлашади. Энг қўрқинчлиси, ўлим сони кескин кўпаяди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1