1

Сурхондарё вилояти ҳокими ҳамда Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси коронавирусдан даволанмоқда

ЖАМИЯТ 18.07.2020, 20:15
Сурхондарё вилояти ҳокими ҳамда Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси коронавирусдан даволанмоқда

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Муса Ерниязов ҳамда Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов коронавирусга чалинди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикасида коронавирусдан даволанаётган беморлар ҳолати халқаро ва маҳаллий мутахассислар томонидан таҳлил қилингани ҳақидаги хабарида маълум қилинди. 

Таҳлиллар давомида Нукус шаҳридаги клиникада даволанаётган Муса Ерниязов ва Тошкент шаҳрида даволанаётган Тўра Боболовнинг ҳолати ҳам ўрганилган. Бугунги кунда уларнинг ҳолати стабил деб топилган.

Хабар берилишича, куни кеча Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов бошчилигидаги бир гуруҳ соҳа вакиллари Қорақалпоғистон Республикасига ташриф буюришган. У ердаги мавжуд ҳолат ўрганилиб, олиб борилаётган профилактика, эпидемиология тадбирларининг сифати танқидий кўриб чиқилган.  

Маълумот учун, бугунги кунгача ушбу ҳудудда 275 ҳолатда коронавирус инфекцияси аниқланган, 193 нафари соғайган. 

Қорақалпоғистонда айни пайтда 81 нафар бемор даволанаётган бўлиб, улардан 9 нафарининг аҳволи оғир.  

Фото: ЎзА

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1