АсосийSalomatlik

Коронавирус болаларда нега кузатилмайди, кимлар тез касалланади, қандай қилиб тузалиш мумкин? Анестизолог тушунтирди

'Коронавирус болаларда нега кузатилмайди, кимлар тез касалланади, қандай қилиб тузалиш мумкин? Анестизолог тушунтирди'ning rasmi

Бугун бутун дунё, хусусан, Ўзбекистон ҳам коронавируснинг иккинчи тўлқинини бошдан кечираётган бир пайтда инфекция билан боғлиқ ҳар қандай маълумот кун тартибига чиққан.  Бухоро вилояти Ромитан тиббиёт бирлашмаси анестизолог, реаниматологи ушбу хасталикка кимлар тез чалиниши ва ундан қандай қутулиш мумкинлиги борасида ўз тавсия ва тушунтиришларини берди. 

"COVID-19 бу шундай вируски, инсоннинг қўрқув ва депрессияга учраши натижасида организм иммун тизимининг издан чиқиши сабабидан инсон танасида тез кўпайиб, ривожланиб, ўпкани фиброзига, қон томирлар тромбозига ва охир-оқибат оғир нафас етишмовчилиги, ҳатто ўлимига олиб келиши мумкин.

Ушбу касаллик болаларда кам учрайди. Чунки болаларни депрессияга тушириш қийин. Ақли заиф одамларда ҳам учрамайди. Чунки улар касаллик, эпидемияни фаҳмламайди.  

Даволаш жараёнида кузатдимки, беморни депрессиядан чиқарсангиз бемор тузалишни бошлайди. Шунингдек, беморлар билан ишлаш жараёнида ҳам қўрқмаслик жуда муҳим. Инсон қўрққанида иммун тизими пасаяди.  

Коронавирус ҳақидаги маълумотлар: шифохоналарда жойнинг камлиги, дорихоналарда дори воситаларнинг йўқлиги беморларнинг қўрқувини кучайтирмоқда.  

Касалликнинг бошланиши учун иситма қилган бемор билан кўришишнинг ўзи етарли. Шундан сўнг, қўрқув пайдо бўлиб тана ҳарорати 37,5-37,6 га кўтарилади. Одамлар эса ваҳимага тушиб, уч-тўрт хил антибиотик ичгач дисбактериоз бошланиб кетади. Керакли озуқа моддалари ичакдан сўрилмаслиги натижасида касаллик янада кучаяди. COVID-19 беморни даволашда беморларни депрессиядан чиқарсангиз етарли.  

Хулоса қилиб айтганда, ушбу касаллик асосан ваҳимага тушган, ўта қўрққан ёки тушкунликка тушган инсонларда кузатилмоқда. Касалликдан қўрқманг! Агар қўрқувни бошқара олмаётган бўлсангиз оз миқдорда бўлса ҳам антидепрессант дори воситаларидан бирини қабул қилинг", - дейилади Спорт ва саломатлик тарғиботчиси Рашид Усмоновнинг телеграм канали орқали эълон қилинган маълумотларда.

    Бошқа янгиликлар