1

Поликлиникалар энди 24 соат ишлашга ўтади — Президент

СИЁСАТ 20.07.2020, 12:29
Поликлиникалар энди 24 соат ишлашга ўтади — Президент

Аввал хабар берганимиздек, Президент Шавкат Мирзиёев пандемияга қарши кураш ишларининг танқидий таҳлилига бағишлаган йиғилиш ўтказди. 

Унда  Тошкент шаҳридаги 11 та туман кўп тармоқли марказий ва 64 та оилавий поликиникада ҳар бирида 50 дан 200 нафаргача тиббиёт ходими мавжуд бўлса-да, уларнинг аксарияти куннинг фақат биринчи ярмида беморларни қабул қилиши ҳақида сўз юритилди.

Ҳар бир поликлиникада COVID-19 инфекциясининг енгил ёки симптомсиз кечаётган беморларга консультатив ёрдам кўрсатиш учун шакллантирилган 3 та шифокордан иборат махсус мобил бригада бириктирилган бўлиши керак, аммо айрим бригадаларда умуман врач йўқ.

Деярли барча поликлиникаларда рентген-диагностика кабинетлари мавжуд, лекин уларнинг имкониятларидан умуман фойдаланилмаяпти.

Агар ушбу поликлиникалар аҳолини самарали патронаж хизматини амалга оширса, табиийки, 103 рақамли тез тиббий ёрдамга босим қисқаради ва аҳоли орасида саросима юзага келишининг олди олинади.

Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев ва Соғлиқни сақлаш вазирлигига пойтахтдаги 75 та поликиниканинг имкониятларини, ушбу муассасаларда фаолият олиб бораётган 3 мингдан ортиқ шифокор ва ҳамширани инфекциянинг енгил ва симптомсиз кечаётган беморларга хизмат кўрсатишга 24 соатлик узлуксиз режимда тўлиқ сафарбар қилиш топшириғи берилди.

Шунингдек ушбу фаолиятга жалб қилинаётган шифокор ва ҳамширалар меҳнатини рағбатлантириш механизмларини ишлаб чиқиш вазифаси юклатилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1