АсосийDunyo

"Вирус атайлаб яратилган." "Нобел" мукофотининг соҳиби, Вухан лабораторияси профессори коронавирус ҳақидаги ҳақиқатни ошкор қилди

'"Вирус атайлаб яратилган." "Нобел" мукофотининг соҳиби, Вухан лабораторияси профессори коронавирус ҳақидаги ҳақиқатни ошкор қилди'ning rasmi

Япониялик физиолог, тиббиёт профессори, доктор Тасуку Хонжонинг оммавий ахборот воситаларида "коронавирус табиий эмас, агар у табиий бўлса, у бутун дунёга таъсир қилмайди," деган чиқиши шов-шувларга сабаб бўлди. 

“Чунки табиатга қараб, турли мамлакатлардаги ҳарорат ҳар хил. Агар вирус табиий бўлса, бу фақат Хитой билан бир хил ҳароратга эга бўлган давлатларга таъсир қилади. Коронавирус эса Швейцария сингари мамлакатда ҳам худди чўл ҳудудларига тарқалгандек тарқалади. Агар табиий бўлса, совуқ жойларга тарқалиб, иссиқ жойларда ўлади. 

Мен 40 йилдан бери ҳайвонлар ва вирусларни тадқиқ қиламан. Бу ғайритабиий. У ишлаб чиқарилган ва вирус бутунлай техногендир. Мен 4 йил Хитойнинг Вухан лабораториясида ишладим. Мен ушбу лабораториянинг барча ходимларини яхши биламан. Мен уларнинг барчасини Сорона ҳалокатидан кейин чақирдим, аммо уларнинг телефонлари 3 ойдан бери  жавоб бермайди. 

Маълум бўлишича, ушбу лаборатория мутахассисларининг барчаси ўлган. Бугунги кунга қадар барча билимларим ва изланишларимга асосланиб, буни табиий эмаслигини 100% ишонч билан айта оламан. Хитой атайлаб яратган. Агар бугун менинг айтганларим ёлғон бўлиб чиқса, ўлимимдан кейин ҳам ҳукумат"Нобел" мукофотимни қайтариб олиши мумкин, аммо Хитой ёлғон гапирмоқда ва бу ҳақиқат бир кун ҳаммага ошкор бўлади"

    Бошқа янгиликлар