1

Аҳоли мурожаатлари, шошилинч ёрдам машиналари, дори-дармон таъминоти бўйича ҳолат таҳлил қилинди

СИЁСАТ 20.07.2020, 22:50
Аҳоли мурожаатлари, шошилинч ёрдам машиналари, дори-дармон таъминоти бўйича ҳолат таҳлил қилинди

Бугун, шунингдек, ҳудудларда коронавирус инфекцияси тарқалишини камайтириш ва иқтисодиёт барқарорлиги масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Маълумки, аввалроқ пойтахтимиз ва Тошкент вилоятида коронавирус билан боғлиқ вазият ҳар томонлама таҳлил қилинган эди. Бу галги видеоселектор йиғилишида барча ҳудудлардаги аҳвол, долзарб чора-тадбирлар муҳокама этилди.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоят ҳокимлари касаллик кўрсаткичлари, даволанаётганлар сони ва бу борада яратилган захира ўринлари бўйича ҳисобот берди. Аҳоли мурожаатлари, шошилинч тиббий ёрдам машиналари, дори-дармон таъминоти бўйича ҳолат таҳлил қилинди.

Пандемияга қарши самарали курашиш учун қайси ҳудудга қандай техника ва воситалар кераклиги белгиланди. Президент мутасаддиларга вазиятнинг ҳақиқий ҳолатини реал вақт режимида назорат қилиб, муаммоларни тезкор ҳал этиш юзасидан қатъий топшириқлар берди.

Ҳудудларда иқтисодий фаолликни тиклашни давом эттириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1