1

Чортоқлик икки ўқувчи Испанияда ўтказилган онлайн мусиқий танловда ғолиб бўлди

МАДАНИЯТ 21.07.2020, 18:24
Чортоқлик икки ўқувчи Испанияда ўтказилган онлайн мусиқий танловда  ғолиб бўлди

Чортоқлик икки нафар ўқувчи қиз Испанияда ўтказилган онлайн танловда пианино йўналишида халқаро тоифадаги ғолиблик дипломи билан тақдирланди. Бу ҳақда Чортоқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Чортоқ туманидаги 14-сонли мусиқа ва санъат мактаби тарбияланувчилари – Дилноза Давлаталиева 9-мактабнинг 5-синфини, Дилрабо Абдулҳамидова 47-мактабнинг 4-синфини тамомлади. Санъатга меҳри баланд бўлган бу иқтидорли қиз дунёнинг 100 дан ортиқ  давлати ўртасида “World Art Games” шиори остида ўтказилган халқаро танловда 10-12 ёш тоифасида пианино йўналишида фахрли 2-ўринни қўлга киритиб, халқаро тоифадаги диплом билан тақдирландилар.  

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1