1

Дорихоналарда топилмаётган арбидол ва эргоферон препаратларини "қора бозорда" қиммат нархда сотаётган шахслар қўлга олинди (видео)

ЖИНОЯТ 23.07.2020, 23:08
Дорихоналарда топилмаётган арбидол ва эргоферон препаратларини "қора бозорда" қиммат нархда сотаётган шахслар қўлга олинди (видео)

Ҳозирги пайтда кўп ҳолларда дорихоналарда эргоферон ва арбидол препаратлари йўқлиги сабабли вирусли касаллик оғир кечаётган беморларга зарур дори-дармонларни етказиб беришнинг имкони бўлмаяпти. Юртдошларининг саломатлиги ва ҳаёти хавф остида қолганда ўз манфаатини ўйлаб, қора бозорда бу дориларни 450-500 минг сўмдан сотаётган кимсалар ҳам орамизда бор экан.

Департамент органлари томонидан ана шундай кимсалар жиноят устида холислар иштирокида ушланди. Энди улар бу дориларни қаердан олгани ва бундай савдо гуруҳи ортида кимлар турганини айтиб беришга мажбур бўлишади. 

Юрт бошига оғир кунлар тушганда ўз нафсини ўйлаб бундай пасткаш ишларга қўл урганлар қонун олдида, албатта, жавоб бермасдан қолмайди. Видео:

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1