1

Истанбулдаги портлаш тафсилотлари хабар қилинди

ДУНЁ 01.12.2015, 21:41
Истанбулдаги портлаш тафсилотлари хабар қилинди

Истанбул метросидаги “Байрампаша” бекатининг ер ости йўлида портлаш содир бўлди, бу ҳақда NTV телеканали хабар беради.

Воқеа жойига жуда кўп тез ёрдам ва ўт ўчирувчи машиналар етиб келди. Haberturk телеканали маълумотларига кўра, ҳодиса оқибатида бир киши ҳалок бўлиб, яна бир киши яраланган.

Поездлар ҳаракати тўхтатилиб, одамлар эвакуация қилинмоқда.

Ҳодиса сабаби ҳали номаълум, дастлабки маълумотларга кўра, портлаш трансформатор будкасида юз берган бўлиши мумкин.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1