АсосийДУНË

17 та олийгоҳ бошқа вазирлик тизимига ўтказилди

Вазирлик зиммасига педагогик таълимнинг узвийлиги ва узлуксизлигини таъминлаш, таълим-тарбия жараёнига илғор педагогик ва ахборот технологияларини жорий этиш вазифалари ҳам юклатилди.

'17 та олийгоҳ бошқа вазирлик тизимига ўтказилди'ning rasmi

Ўзбекистонда 14 та педагогика олийгоҳи ҳамда Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги 3 та олий таълим муассасаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тизимига ўтказилди.

Президент Шавкат Мирзиёев 2 октябрь куни “Айрим давлат олий таълим муассасаларининг бошқарув тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Қарорга мувофиқ, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги жами 17 та олий таълим муассасасининг идоравий бўйсунуви ўзгартирилди.

Шунингдек, Ўзбекистон миллий педагогика университети Низомий Ганжавий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети деб қайта номланди.

Бундан ташқари, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг педагог кадрлар тайёрлаш соҳасидаги қатор вазифалари Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига ўтказилди.

Эндиликда мазкур вазирлик ягона концептуал ёндашув асосида олий маълумотли педагог кадрлар тайёрлаш сиёсатини юритади ҳамда педагогик таълимни ривожлантиришнинг асосий йўналишларини белгилайди.

Вазирлик зиммасига педагогик таълимнинг узвийлиги ва узлуксизлигини таъминлаш, таълим-тарбия жараёнига илғор педагогик ва ахборот технологияларини жорий этиш вазифалари ҳам юклатилди.

Шу билан бирга, педагогика соҳасида илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятни ривожлантириш, педагог кадрлар тайёрлайдиган олий таълим муассасаларининг бошқарув тизимини такомиллаштириш ҳам вазирликнинг вазифалари қаторига киритилди.

    Бошқа янгиликлар

    17 та олийгоҳ бошқа вазирлик тизимига ўтказилди - Darakchi.uz