1

Ўзбекистонда SARS-CoV-2 коронавирусини аниқловчи 100 минг дона тест тизими ишлаб чиқарилди

HI-TECH 28.07.2020, 21:33
Ўзбекистонда SARS-CoV-2 коронавирусини аниқловчи 100 минг дона тест тизими ишлаб чиқарилди

Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар маркази биотехнологлари томонидан COVID-19 касаллигини келтириб чиқарувчи SARS-CoV-2 коронавирусини аниқловчи тест тизими ишлаб чиқилгани ҳақида хабар бергандик. Айни кунларда 100 минг дона тест тизимини ўз ичига олган навбатдаги партия ишлаб чиқарилди, деб ёзмоқда Инновацион ривожланиш вазирлиги телеграм канали.

Улардан 40 минг донаси Жиззах, Андижон ва Тошкент шаҳри санитария-эпидемиологик осойишталик агентлик лабораторияларига ҳамда Республика санитария-эпидемиологик осойишталик агентликларига топширилди. Қолган 60 мингтаси ҳам бошқа вилоятларга чиқарилади.

Ҳозирги кунга келиб республикамизда кунига 20 000 тест ўтказилишга талаб мавжуд. Илғор технологиялар маркази олимлари томонидан ишлаб чиқилган тест системаси Марказнинг стартапларидан бири сифатида “Biotest- LAB” МЧЖ томонидан оммавий ишлаб чиқаришга қўйилди. Стартап ҳар ҳафта 100 мингтагача тест-системаси ишлаб чиқариш қувватига эга.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1