Ижтимоий тармоқларда қизғин муҳокамаларга сабаб бўлган, "Сув бу — оби ҳаёт" дея онлайн дарс ўтаётган ўқитувчининг лавҳаси масъуллар назаридан ҳам четда қолмади.
Халқ таълим вазиргили вазият юзасидан расмий муносабат билдирди.
"Бугун ижтимоий тармоқларда нотаниш аёл ўзини "дарс ўтаётган" жараёнини телефонига суратга олаётган вақтда унга ҳалал берган болага қўпол сўз билан бақиргани акс этган видео ролик тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Интернет фойдаланувчилари томонидан бу аёлнинг гўёки мактаб ўқитувчиси эканлиги айтилиб, ўқитувчининг шаънига доғ туширадиган турли роликлар тайёрланиб тарқатилмоқда.
Халқ таълими вазирлиги халқ таълими тизимида бундай ўқитувчи фаолият юритмаслигини расман маълум қилади. Интернет фойдаланувчиларига эса ўқитувчиларни беҳурмат қиладиган турли роликларни тайёрлаб тарқатиш ўрнига, болаларда устозга ҳурмат ҳиссини уйғотадиган видеоларни суратга олиш тавсия этилади" дейилади расмий хабарда.