АсосийJamiyat

1-сентябрдан Ўзбекистонда пенсиялар ошириладими?

'1-сентябрдан Ўзбекистонда пенсиялар ошириладими?'ning rasmi

Айтишларича, Президент фармони билан 2020 йил 1 сентябрдан бошлаб ёшга доир пенсиялар, болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга, зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақалар миқдори 1,1 баравар оширилади.

Фармонга мувофиқ, 2020 йил 1 сентябрдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида:

 ✅пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – ойига 262 470 сўм;  

✅энг кам ёшга доир пенсиялар – ойига 513 350 сўм;  

✅болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – ойига 513 350 сўм;  

✅зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа – ойига 315 030 сўм этиб белгиланди.

Ҳужжат расман эълон қилинишини кутамиз. 

    Бошқа янгиликлар