1

Бош вазир ўринбосари коронавирусга чалинган. Муса Ерниязовнинг аҳволи оғир

ЖАМИЯТ 30.07.2020, 18:39
Бош вазир ўринбосари коронавирусга чалинган. Муса Ерниязовнинг аҳволи оғир

Бош вазир ўринбосари Ўктам Барноев коронавирусга чалинган ва ҳозирда даволанмоқда. Муса Ерниязовнинг аҳволи оғир, у сунъий нафас олиш аппаратига уланган. Бу ҳақда АОКА залида бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Анвар Алимовнинг сўзларига кўра, Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси, сенатор Муса Ерниязовнинг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда: «У респиратор муолажалар олмоқда, ўпкани сунъий шамоллатиш тартибида даволанмоқда. Уни Туркия ё бошқа бирор жойга олиб чиқиш ҳақида гап йўқ».

ССВ ахборот хизмати раҳбари Фурқат Санаев:

«Ҳеч бир бемор Туркияга кетгани йўқ. Туркиялик мутахассислар Ўзбекистондаги оғир аҳволдаги беморлар бўйича онлайн консультация қилиш учун ташриф буюрган. Ушбу беморлар қаторида Муса Ерниязов ва Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов ҳолати бўйича онлайн консультация бўлди, даволаш стандартларига тузатишлар киритилди».

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1