Sevimli

ИД рус миллатига мансуб аъзоларидан бирини қатл этди

ДУНЁ 03.12.2015, 12:21
ИД рус миллатига мансуб аъзоларидан бирини қатл этди

"Ислом давлати” халқаро террорчилик гуруҳи жангарилари рус жосуси эканлиги тахмин қилинаётган аъзоларидан бирини қатл этганини маълум қилди. Бу ҳақда “Lenta.ru” хабар бермоқда. 

 2 декабрь, чоршанба куни улар қатл тасвирланган видеороликни интернетга жойлаштиришди. Видеоролик “Руслар, сизнинг умидларингиз пучга чиқади ва таҳқирланасиз” деб номланди.

Видеороликда сариқ кийимдаги эркакнинг тиз чўкиб тургани, унинг орқасида эса жангарининг пичоқ ушлаб тургани тасвирлаган.   

Маълумотларга кўра, террорчилар қатл этилган аъзосини  гуруҳга жосуслик қилиш мақсадида қўшилганликда айблаган. Унинг исми маълум қилинмаган.

Террорчи қатл этилишидан олдин рус тилида нутқ сўзлаган. Бу нутқда Россия Президенти Владимир Путин фармонига биноан террорчилик гуруҳига Сурияда берилган авиазарбалар гуруҳ аъзоларининг ўзига бўлган ишончи ва қатъиятини оширишга хизмат қилганлиги таъкидланган.  

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Тошкент
+28.97° очиқ ҳаво
Валюта курси
10880.29
USD 4.92
11140.33
EUR 60.5
180.66
RUB -0.82
1