АсосийJamiyat

Ўзбекистонда зилзила бўйича маълумот берувчи мобиль илова яратилади

'Ўзбекистонда зилзила бўйича маълумот берувчи мобиль илова яратилади'ning rasmi

“Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–4794, 30.07.2020 й) қабул қилинди. Бу ҳақда Ҳуқуқий ахборот каналида маълум қилинди. 

Қарор билан:

сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ва сейсмик хафвсизликни таъминлаш соҳасидаги масъул давлат органлари белгиланди.

Ҳукумат таркибий тузилмасида ушбу соҳани мувофиқлаштувчи шўъба ва тегишли жамғарма ташкил этилди.

Қарорга кўра:

• 2021 йил 1 апрелдан сейсмик фаол ҳудудда жойлашган мавжуд бино ва ишоотлар, кўп қаватли турар жойларнинг сейсмик заифлигини баҳолашга хизмат қилувчи;

 

• 2021 йил 1 майдан янги қурилиши режалаштирилаётган кўп қаватли бино ва иншоотларнинг конструктив тизими, қурилиш майдонининг сейсмий даражаси кабиларни назарда тутувчи электрон техник паспортлар шакллантирилади.

 

Шунингдек, қарорга мувофиқ:

2021 йил 1 апрелга қадар аҳолига содир бўлган зилзила бўйича тўлиқ маълумот берувчи мобиль илова яратилади.

2020 йил 1 ноябрга қадар барча сув омборлари ва гидротехника иншоотларининг сейсмик мустаҳкамлик ҳолатини баҳолаш бўйича экспресс услубиёт ишлаб чиқилади.

Қарор билан Республикада сейсмик хавфсизликни таъминлаш тизимини такомиллаштириш дастури қабул қилинди.

    Бошқа янгиликлар