Биолог олимлар касалликни иккинчи тўлқинини жорий йилнинг ноябрларида кузатилиши мумкинлигини тахмин қилишмоқда

ЖАМИЯТ 31.07.2020, 14:02
Биолог олимлар касалликни иккинчи тўлқинини жорий йилнинг ноябрларида кузатилиши мумкинлигини тахмин қилишмоқда

Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Коронавирусга қарши штаб аъзоси Севара Убайдуллаева иштирокида брифинг ўтказилди. Унда мутаҳассис муҳим саволларга жавоб берди. 

Савол:

Вирус мутацияга учраши кутилмокдами ва янги пандемияга олиб келиши мумкинми?

- Россия Федерацияси ва хорижий давлатлар биолог олимлари, касалликни иккинчи тўлқинини жорий йилнинг ноябрларида кузатилиши мумкинлигини тахмин қилишмоқда.

Қайсидир манбада вируснинг мутацияси касалликни енгил кечувини келтириб чиқаради деб ҳисобласа, қайсидир олимлар мутация вирусни касаллик чақирувчи қобилиятини янада кучайтиради ва оғирроқ кечиши мумкин деган тахминий ғояларни илгари сурмоқдалар.  

Шахсий кузатувлар асосида айтиш мумкинки, мазкур вирус совуқ ва намгарчиликни яхши кўради, шундай муҳитда у жуда тез кўпаяди ва тарқалади ҳамда унинг касаллик чақириш хусусияти кучаяди.  

Иссиқ иқлим тарқалувчанликни  камайтиради. Тарқалувчанлик камайгани сари вирус юкламаси камаяди ва касаллик енгил кечиши кузатилади. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1