1

Қашқадарёда карантин чекловлари юмшатилмоқда: қатор фаолият турларига индивидуал тарзда рухсат берилди

ЖАМИЯТ 31.07.2020, 19:22
Қашқадарёда карантин чекловлари юмшатилмоқда: қатор фаолият турларига индивидуал тарзда рухсат берилди

Аввал хабар қилганимиздек, жорий йилнинг 3 августидан бошлаб Қашқадарё вилоятида бир қатор чекловлар бекор қилиниши кутилаётган эди. 

Шунга кўра, айни пайтда Қашқадарё вилояти махсус комиссиясининг АХБОРОТИ эълон қилинди.

Вилоятда коронавирус инфекциясининг тарқалишни олдини олиш,  пандемиянинг таъсирини юмшатиш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш комиссиянинг 2020 йил 25 июлдаги 293-сонли йиғилиш баёни билан жорий қилинган чекловларга 3 августдан бошлаб туман (шаҳар) ҳокимлари, ҳудудий махсус комиссия раисларига қуйидаги ваколатлар берилади:

*  ўз ҳудудидаги буюм ва қурилиш моллари бозорлари, савдо, маиший хизмат, умумий овқатланиш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига фаолиятларини давом эттиришга индивидуал тарзда рухсат берилади (олдиндан тадбиркорга карантин талабларини тушунтириш ва кафолатини олиш орқали);

бунда деҳқон, қурилиш бозорлари, озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат савдо нуқталари (супермаркет ва бошқа йирик дўконлар, буюм бозорлари), сартарошхона ва гўзаллик салонларига кириш-чиқиш жойларини пирометрлар ва антисептик воситалар билан жиҳозлаш ҳамда ҳар бир фуқаронинг тана ҳароратини ўлчашни ташкил қилган ҳолда ишлаш кафолати олинади ҳамда жиддий назоарт қилинади.

*  карантин талаблари ва чекловларига риоя этмаётган ташкилот ва муассасалар, савдо ва маиший хизмат объектларини белгиланган тартибда ҳудудий махсус комиссия қарори асосида тўхтатилади;  

*  хизмат кўрсатувчи ходимлар шахсий ҳимоя воситалари (тиббий ниқоб ва тиббий қўлқоп)дан фойдаланиб ва ижтимоий масофани (2 метр) сақлаган ҳолда хизмат кўрсатади;

*  эпедимиологик ҳолатдан келиб чиқиб, жорий қилинган карантин талабларини юмшатиш (постларни камайтириш, аниқ вақт учун чеклов ўрнатиш ва бошқалар) босқичма-босқич амалга оширилади;

*  дезинфекция тадбирларига бирламчи тиббий билимга эга бўлган ишсиз фуқароларни, жамоат ишлари жамғармаси маблағлари ҳисобидан шартнома асосида ишга қабул қилиш ташкил қилинади.

Шунингдек, вилоят Ички ишлар бошқармаси, вилоят Давлат солиқ бошқармаси, вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик маркази, туман (шаҳар)лар ҳокимлари қуйидаги назорат ишларини олиб боради:

*  тадбиркорлар томонидан савдо мажмуалари ва дўконларда санитария-гигиена талабларини бузган сотувчиларга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддасига (Эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш) мувофиқ жавобгарликка тортилиши бўйича тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилади;

*  озиқ-овқат, дори-дармон, тиббий буюм ва воситалар, шунингдек, биринчи навбатдаги зарур маҳсулотларнинг нархларини асоссиз равишда кўтарилишининг олдини олиш чоралари кўрилади.  

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1