1

Сергелида 1 млн. сўмлик ёрдам пули олишдаги жанжал юзасидан Тошкент шаҳар ҳокимлиги изоҳ берди

ЖАМИЯТ 01.08.2020, 16:31
Сергелида 1 млн. сўмлик ёрдам пули олишдаги жанжал юзасидан Тошкент шаҳар ҳокимлиги изоҳ берди

Бугун ижтимоий тармоқларда Сергели туманида эҳтиёжманд оилаларга ажратилган 1 миллион сўмлик ёрдам пули ортидан келиб чиққан жанжаллар акс этган видеолар тарқалди. Айни пайтда Тошкент шаҳар ҳокими матбуот котиби Фурқат Махмудходжаев вазият юзасидан изоҳ берди.

"Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 29 июль куни чиқарган фармойишига асосан, ҳудудларни комплекс ижтимоий, иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар раҳбарларига икки кун муддат ичида мазкур фармойишнинг иловасига мувофиқ ажратилган маблағлар ҳисобидан Ўзбекистон "Саҳоват ва кўмак" фонди орқали ҳудуддаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга моддий ёрдамни тарқатиш вазифаси юклатилган эди.Ушбу вазифага асосан Тошкент шаҳрига 25 млрд сўм маблағ ажратилган. Ушбу ажратилган маблағ 30 ва 31 июль кунлари моддий ёрдам ва кўмакка муҳтожлар рўйхатига киритилган оилаларга тарқатиб берилди. Афсуски, тарғибот ва ташвиқот ишлари етарлича ташкиллаштирилмаганлиги ва ОАВда ушбу масала кенг ёритилмаганли сабабли баъзи фуқаролар орасида ушбу моддий ёрдам ўзини қийналиб қолган, деб ҳисобланган барча одамларга тарқатилади, деган ҳаёллар пайдо бўлди. Аслида моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларнинг рўйхатига киритилган “темир дафтар”нинг шаффофлигини таъминлаш мақсадида “Саҳоват Аргос” электрон тизими шакллантирилган. Айнан мана шу тизимга киритилган муҳтож оилаларга мана шу моддий кўмак пуллари тарқатилган эди.Тошкент шаҳрида “темир дафтар”га 20 841 та оилалар киритилган. Ушбу кўрсаткич доимий янгиланиб турилади ва ушбу рўйхатга киритилган оилаларга юқорида айтилган ёрдамлар амалга оширилади” 

- дейилада изоҳда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1