Ўзбекистонда COVID-19дан соғайганлар рекорди ва касалланганлар антирекорди янгиланди

ЖАМИЯТ 01.08.2020, 23:57
Ўзбекистонда COVID-19дан соғайганлар рекорди ва касалланганлар антирекорди янгиланди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги бугун, 1 август куни юртимизда коронавирус инфекциясидан соғайганлар ва касалланиш қайд этилган янги ҳолатлар бўйича статистик маълумотларни эълон қилди. 

Унга кўра, бугун Ўзбекистоннинг 12 та ҳудудида “COVID-19”дан даволанаётган беморлардан 835 нафари тузалди. Жумладан, беморларнинг:

 396 нафари Тошкент шаҳрида 

184 нафари Тошкент вилоятида

98 нафари Бухоро вилоятида

36 нафари Сурхондарё вилоятида

32 нафари Андижон вилоятида

30 нафари Самарқанд вилоятида 

17 нафари Қашқадарё вилоятида 

15 нафари Наманган вилоятида

14 нафари Сирдарё вилоятида 

5 нафари Навоий вилоятида 

4 нафари Жиззах вилоятида 

4 нафари Фарғона вилоятида касалликдан фориғ бўлди.

Шундай қилиб, юртимизда 15 299 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалиб, соғайиш кўрсаткичи 61 фоизни ташкил қилмоқда.

                                                       774. Афсуски, антирекорд янгиланди

1 август куни мамлакатимизда 774 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, барчаси коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида 5 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 1 нафар, жами 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Айни пайтда коронавирус инфекциясидан даволанаётган 9 337 нафар бемордан 592 нафари оғир, 185 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1