АсосийЖАМИЯТ

Чиноздаги хонадондан 1,5 килограмм кўкнори топилди

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

'Чиноздаги хонадондан 1,5 килограмм кўкнори топилди'ning rasmi

Тошкент вилоятининг Чиноз туманида яшовчи фуқаронинг уйидан 1 килограмм 555 грамм кўкнори гиёҳвандлик воситаси аниқланди. Ҳолат юзасидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси хабар берди.

Маълум қилинишича, Тошкент вилояти Божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими тезкор тузилмалари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказган.

Тадбир давомида Чиноз туманидаги хонадонлардан бири белгиланган тартибда кўздан кечирилган. Натижада уйнинг ётоқхонасидаги шиша идишлар ичидан умумий оғирлиги 1 килограмм 555 грамм бўлган кўкнори топилган.

    Бошқа янгиликлар