Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, Париж Олимпиадаси чемпиони Диёрa Келдиёрова икки йиллик танаффусдан сўнг спортга қайтиб, халқаро мусобақада олтин медални қўлга киритди. У бугун, 17 октябрь куни Қозоғистоннинг Ақтау шаҳрида ўтказилаётган турнирда ғалаба қозонди.
-52 килограмм вазн тоифасида иштирок этган Келдиёрова финал баҳсида озарбайжонлик рақибини муддатидан олдин иппон усулида мағлуб этиб, мусобақа ғолибига айланди.
Маълумот учун, Диёрa Келдиёрова 2024 йил 28 июль куни Парижда ўтказилган Олимпиадада дзюдо бўйича -52 килограмм вазн тоифасида олтин медални қўлга киритган эди. Шундан сўнг спортчи фарзандли бўлгани сабабли мусобақаларда иштирок этишда танаффус олган ва бир қатор йирик турнирларни ўтказиб юборган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ германиялик мутахассис Марко Шпитка Ўзбекистон аёллар дзюдо терма жамоасига қайтгани ҳақида хабар берилганди. Унинг асосий вазифаларидан бири Диёрa Келдиёровани 2028 йилда Лос-Анжелесда бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларига тайёрлашдан иборат.






