Волонтёрлар қандай хизматлар билан шуғулланади? Улар қаерда ўқитилади? Бу ҳақда бугун АОКА ҳузуридаги штабда бўлиб ўтган брифингда маълум қилинди:
📌 14 июлдан 1 августга қадар Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказларига жами 108 755 та мурожаат келиб тушган;
📌 Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказлари томонидан 194 214 та эҳтиёжманд оилага хайрия ёрдамлари кўрсатилган;
📌 ҳозирда Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказларидаги жами 3 060 нафар волонтёр ёшлардан 682 нафари “Call-марказ”ларда аҳоли мурожаатларини қабул қилишга ҳамда 2 378 нафари хонадонларга маҳсулотлар етказиб беришга кўмаклашмоқда;
📌 Бугун 2 август соат 14:00 га қадар мазкур платформа орқали 2750 га яқин кўнгиллилар рўйхатдан ўтди ва малакали мутахассислар томонидан уларни ўқитиш ишлари амалга оширилмоқда.
📌 Ёшлар ишлари агентлиги томонидан интернет тармоғида volontyor.uz платформаси ишга туширилди. Мазкур платформа орқали республикамиздаги барча инсонлар кўнгилли сифатида рўйхатдан ўтиш имконияти пайдо бўлди.