Sevimli

Барбра Стрейзанд Екатерина II ҳақида фильм суратга олади

ДУНЁ 04.12.2015, 12:02
Барбра Стрейзанд Екатерина II ҳақида фильм суратга олади

Америкалик актриса Барбра Стрейзанд  россиялик императрица Буюк Екатерина ҳақида фильм суратга олади, деб хабар беради “Lenta.ru”.

Кинокартинага “Пи ҳаёти”, “Дўстимнинг тўйи” каби фильмларни ишлаган Жил Неттер продюсерлик қилади.   

Сценарийни эса Даун синдромига чалинган эркак ҳақида ҳикоя қилувчи “Мен севган қиз” фильми билан танилган Кристина Лорен Андерсон ёзади. Ҳали тахтга ўтирмаган ёш Екатерина сюжетга асос қилиб олинади.

ОАВнинг маълум қилишича, фильм устидаги ишлар бошланиш арафасида.

“Дунёдаги энг машҳур аёл режиссёрлардан бири аёл давлат бошлиғи ҳақида фильм суратга олади”, —дейилади хабарда.

Барбра Стрейзанд — таниқли Голливуд актрисаси, режиссёр ва продюсер. У ўз фаолияти мобайнида 20 дан ортиқ фильмларда суратга тушган. Актриса “Кулгули қизалоқ” фильмидаги Фанни Брайс образи учун “Оскар” мукофотига сазовор бўлган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Тошкент
+23.97° очиқ ҳаво
Валюта курси
10875.37
USD -10.63
11079.83
EUR -54.37
181.48
RUB 1.02
1