1

Икки британиялик аёл ер юзини велосипедда айланиб чиқишди

ДУНЁ 03.08.2020, 13:13
Икки британиялик аёл ер юзини велосипедда айланиб чиқишди

Буюк Британия фуқаролари – 2 нафар аёл киши қўш велосипедда дунёни энг қисқа муддатда айланиб чиққан инсонлар сифатида Гиннес рекордлари китобига киритилди. Бу ҳақда “Upi” ахборот агентлиги маълум қилади, деб ёзмоқда УзА. 

Рекорд соҳибаларининг исми-шарифи Кет Диксон ва Раз Марсден. Уларнинг ҳар иккаласи 50 ёшлик довондан ўтган. Оксфорддан 2019 йил 29 июнда йўлга чиққан бу ҳаваскор спортчилар 263 кун деганда - 2020 йил 18 март куни Лондонга кириб келишди. Аниқланишича, улар ҳар куни ўртача 50-60 километрни ортда қолдиришган.

Янги натижа ҳақида 18 ноябрь – Гиннес рекордлари кунига тайёргарлик доирасида эълон қилинди.

Эслатиб ўтамиз, бу йил мазкур сана «Ўз дунёнгни кашф қил!» шиори остида ўтади.

Велоспортчилар Франция, Монако, Италия, Словения, Хорватия, Черногория, Албания, Греция, Туркия, Грузия, Ҳиндистон, Таиланд, Малайзия, Сингапур, Австралия, Янги Зеландия, АҚШ, Мексика, Марокаш, Испания ва Гибралтар ҳудудидан ўтишди.

Улар йўл-йўлакай 50 минг доллар йиғишди ва бу маблағни ҳомийлик йўлида сарфлашди. Кет ва Раз бу борада нафақат аёллар, балки эркакларга тегишли рекордни ҳам янгиладилар. Ер юзини велосипедда айланиб чиққан кучли жинс вакилларининг энг юқори кўрсаткичи ҳозиргача 281 кун эди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1