1

Коронавирус пандемияси мамлакатларнинг биологик мудофаасини ҳам синовдан ўтказмоқда

ДУНЁ 03.08.2020, 16:03
Коронавирус пандемияси мамлакатларнинг биологик мудофаасини ҳам синовдан ўтказмоқда

COVID-19 пандемияси туфайли юзага келган вазият биологик уруш репетициясига ўхшаб кетяпти, деди Россиядаги машҳур болалар жарроҳи, тиббиёт фанлари доктори Леонид Рошаль Forbes нашрига берган интервьюсида. Бу ҳақда Ўз А хабар берди.

Унинг изоҳ беришича, бунга ўхшаш инфекциялар билан курашга ҳамма мамлакатлар ҳам тайёр эмас. Россия мисолида эса, коронавирус тарқалишига қарши курашга ҳамма, жумладан, Президент ҳам қўшилди, деди врач. Шунга қарамай, "вирус чегара билмаяпти", эпидемия кўламини олдиндан айтиб бўлмаяпти. Хусусан, одамларнинг ўзи ҳам вазиятнинг мураккаблашувига олиб келмоқда. 

"Юзага келган вазиятни таҳлил қилар эканман, тушуняпманки, бу биологик уруш. Мазкур вирус инсон томонидан яратилди, демоқчи эмасман. Бундай дейишга етарли асослар йўқ, қолаверса, мен вирусолог ҳам эмасман. Бироқ бу соғлиқни сақлаш тизими мустаҳкамлигини, шунингдек, мамлакатнинг биологик мудофаасини синовдан ўтказиш ҳамдир", – деди Рошаль.

"Биз мазкур тизимни қисман йўқотдик. Ҳозир у синовдан ўтяпти", — деди россиялик врач.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1