“Ўзбектуризм” миллий компанияси раисининг биринчи ўринбосари Неъмат Абдуллаев вафот этди. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси маълум қилди.
Маълумот учун Неъмат Абдуллаев 1946 йилда таваллуд топган. У 1994-2005 йилларда “Ўзбектуризм” миллий компанияси раисининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган. Н.З.Абдуллаев 2020 йилнинг 2 август куни дунёдан кўз юмди. Неъмат Зокирович ўз даврида Ўзбекистонда туризм соҳаси ривожига ўчмас ҳисса қўшган.
Марҳумнинг яқинларига сабру жамил тилаймиз.






