АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида сел-сув тошқинлари кузатилиши мумкин

Ўзгидромет сел-сув тошқини хавфи бўйича шошилинч огоҳлантириш билан чиқди.

'Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида сел-сув тошқинлари кузатилиши мумкин'ning rasmi

Ўзбекистоннинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида 13–14 октябрь кунлари ёғингарчилик сабабли сел-сув тошқинлари юзага келиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет тезкор огоҳлантириш билан чиқди.

Маълум қилинишича, сел-сув тошқинлари қуйидаги ҳудудларда кузатилиши эҳтимоли бор:

  • Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши ва Ғузор туманлари;

  • Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон ва Музработ туманлари;

  • Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Пайариқ, Жомбой ва Иштихон туманлари;

  • Навоий вилояти: Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех ва Кармана туманлари;

  • Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш ва Янгиобод туманлари;

  • Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўртачирчиқ ва Юқоричирчиқ туманлари, шунингдек, Ангрен ва Олмалиқ шаҳарлари;

  • Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган ва Янгиқўрғон туманлари;

  • Фарғона вилояти: Сўх, Шоҳимардон, Фарғона ва Бешариқ туманлари;

  • Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод ва Марҳамат туманлари, шунингдек, Хонобод шаҳри.

Ўзгидромет тоғолди ва тоғли ҳудудларда яшовчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда ушбу ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчиларни эҳтиёткорлик чораларини кўришга чақирди.

Шунингдек, республиканинг айрим ҳудудларида ёмғир сувлари тўпланиб, жойларни сув босиши эҳтимоли борлиги ҳақида огоҳлантирилди.

    Бошқа янгиликлар

    Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида сел-сув тошқинлари кузатилиши мумкин - Darakchi.uz