АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистонда ички авиақатновлар нархи пасайтирилади

16 октябрдан Ўзбекистонда ички авиақатновлар учун чипталар нархи ўртача 20 фоизгача арзонлаштирилади.

'Ўзбекистонда ички авиақатновлар нархи пасайтирилади'ning rasmi

Ўзбекистонда ички йўналишлар бўйича авиачипталар нархи 16 октябрдан бошлаб ўртача 20 фоизгача пасайтирилади. Бу ҳақда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси хабар берди.

Маълум қилинишича, қўмита Президент Шавкат Мирзиёев топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида авиация бозоридаги тарифлар, нархларнинг шаклланиши ва хизматлардан фойдаланиш имкониятларини ўрганган.

Ўрганишлар давомида ички авиақатновлар билан боғлиқ харажатларни мақбуллаштириш имкониятлари таҳлил қилиниб, чипталар нархини тушириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган. Ушбу таклифлар тегишли идоралар томонидан қўллаб-қувватланган.

Шундан сўнг Рақобат қўмитаси "Uzbekistan Airways" авиакомпанияси билан ҳамкорликда ички йўналишлар тарифларини қайта кўриб чиққан.

Қайд этилишича, нархларнинг пасайтирилиши аҳолининг авиақатновлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш, ички туризмни ривожлантириш ҳамда ҳудудлар ўртасида ҳаракатланишни осонлаштиришга хизмат қилади.

    Бошқа янгиликлар