1

Қашқадарёда “Кобальт” йўл ёқалаб кетаётган болаларни уриб кетди. Иккала бола ҳам вафот этди

ЖИНОЯТ 03.08.2020, 17:46
Қашқадарёда “Кобальт” йўл ёқалаб кетаётган болаларни уриб кетди. Иккала бола ҳам вафот этди

Шанба куни соат 18.52ларда Миришкор туманидаги “Малла” қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро Г.О. “Кобальт” русумли автомашинасини қишлоқнинг ички йўлидан ҳайдаб кетаётиб, бошқарувни йўқотади. Бу ҳақда  “Postda” мухбири хабар берди.

Натижада автомашина йўлнинг қарама-қарши томонига чиқиб кетади ва йўл ёқалаб кетаётган 14 ёшли И.Д. ва 3 ёшли Ч.А.ни уриб юборади.

Таассуфки, ҳар иккала бола шифохонада вафот этади.

Ҳозир ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1