АсосийЖАМИЯТ

Пандемияда вафот этган инсоннинг дафн маросимини қандай ўтказиш лозим? Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши аниқлик киритди (видео)

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши аъзоси Мирзамақсуд Алимов пандемия шароит...

'Пандемияда вафот этган инсоннинг дафн маросимини қандай ўтказиш лозим? Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши аниқлик киритди (видео)'ning rasmi

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши аъзоси Мирзамақсуд Алимов пандемия шароитида дафн маросимини ўтказиш тартиби бўйича маълумот берди.

 

Унга кўра, 

«Шуни билишимиз керакки, оммавий дафн маросимлари – вирус тарқалиши учун қулай фурсатдир. Зинхор, дафн маросимларида кўпчилик йиғилмаслиги лозим. Дафнга келганлар ижтимоий масофа – 1,5 метр оралиқни сақлашлари керак. Тиббий ниқоб ва қўлқоп тақишлари, антисептик воситалар билан қўлларини тозалаб туришлари керак. Ўзаро кўришишни вақтинча тарк этиш муҳим.

Майит тиббий хавфсизлик чоралари кўрилган ҳолда ювилиши лозим. Яъни ғассол ниқоб ва қўлқопда бўлиши керак. Ғуслда ишлатилган барча нарсалар ёқиб юборилиши, челак ва бошқа асбоблар хлор каби воситалар билан дезинфекция қилиниши ҳамда 5-6 соатга қуёш остида қуритилиши керак.

Агар майит тиббий ходимлар томонидан махсус матолар билан ўраб қўйилган бўлса, уларни тиббий хавфсизлик нуқтайи назаридан очиш мумкин эмас. Бунда майитни қайта ғусл қилиш шарт бўлмайди.

Жаноза намози узоғи билан 5-7 дақиқа давом этиши лозим. Жанозада соғлиги заиф, кексалар ва ёш болалар иштирок этмасликлари керак. Қатнашувчилар ижтимоий масофани сақлашлари муҳим. Тиббиёт ходимлари майитни қабристонга олиб келишган бўлса, жаноза ўша жойда адо этилиши керак.

Дафн маросими одатдагидек амалга оширилади. Унда ҳам иложи борича кам одам иштирок этиши лозим. Дафндан сўнг қабристондан тезда уйга қайтиб, покланиш чораларини кўриш лозим. Маъракаларни фақатгина оила даврасида ўтказиш тавсия этилади».

 

    Бошқа янгиликлар