Августнинг илк ҳафтаси қуруқ ва иссиқ бўлиши ваъда қилинмоқда

ЖАМИЯТ 03.08.2020, 22:06
Августнинг илк ҳафтаси қуруқ ва иссиқ бўлиши ваъда қилинмоқда

Ўзгидромет маълум қилишича, июль ойининг охири ва августнинг илк кунларида кузатилган ёмғирли ва паст ҳароратли қисқа муддатли даврдан сўнг шу ҳафта бошидан республикамизда об-ҳаво яна қуруқ, асосан кам булутли ва иссиқ бўлади. Кечаси ҳарорат 20-23 даража атрофида, кундузи 36-39 даражагача кўтарилади. Бундай об-ҳаво одатда август ойининг биринчи ярмида кузатилади.

Фақат мамлакатимизнинг шимолий ҳудудлари Волгабўйи устида шаклланган баландликдаги циклон билан боғлиқ бўлган нам ва салқин ҳаво оқими таъсирида бўлади. Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида булутлилик ортади, 4-5 августда шамолнинг тезлиги 15м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат бу ҳудудларда 30-33 даража атрофида бўлади. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1