Аввал хабар қилинганидек, кеча, 3 август куни АОКА залида Коронавирусга қарши кураш штаби аъзолари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутасаддилари иштирокида коронавирус беморларини даволаш протоколи бўйича матбуот анжмуни бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистонда коронавирус касаллиги ва уни даволаш билан боғлиқ қатор саволларга жавоб берилди.
Хусусан, Ўзбекистондаги баъзи шифокорлар "Плаквенил" дори воситаси коронавирус касаллигига чалинганлар учун зарарли деб айтишмоқда. Аммо ССВ нинг қўлланмасида мазкур дори тавсия қилинган. Бунинг сабаби нимада, деган саволга аниқлик киритилди.
Ҳабибулла Оқилов, Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси:
— «Плаквенил» препаратининг самараси устида тажриба ўтказиб бўлинган ва у ўз натижасини берган. Мазкур дори Республикадаги энг тажрибали шифокорлар ва инфекционистлар томонидан тасдқиланган. Ҳозирги пайтда телевидениедан чиқиб бу дорини рад этаётган айрим шифокорлар эса «Плаквенил»ни тасдиқлаган олим ва профессорларга ақл ўргатиши мумкинми? Фуқароларнинг ўзи бунинг тўғри ёки нотўғри эканини билиб олади. Бу препаратдан фойдаланиб, соғайиб кетганлар билан ундан фойдаланмаган беморлар ўртасидаги фарқда ҳам унинг самарасини кўриш мумкин.
Шунингдек, Ҳабибулла Оқиловнинг қатъий таъкидлашишича, гидроксихлорохиндан Ўзбекистонда фойдаланилади. Яқинда ЖССТ томонидан бу препаратнинг самарасиз деб баҳоланганига жавобан эса у қуйидаги фикрни билдирди:
— ЖССТ тавсия берувчи ташкилот, топшириқ берувчи эмас. Бизда март ойидан бери ўзимизда яхши тажриба тўпланди. Энди бошқалар тажрибаси керакмас. Бизда гидроксихлорохиндан касалликнинг бошланғич даврида фойдаланилмоқда. Беморларга 3-5 кун беряпмиз, холос. Бу жараёнда муҳими тажриба. Бизнинг эса бу дори бўйича ўз тажрибамиз бор. Самараси бўляпти. Шунинг учун даволашда қўлланиладиган дорилар рўйхатидан чиқарилмади.
Мавзуга доир:
Коронавирус билан зарарланган беморлар қандай сараланади?
Уй шароитида COVID-19 ни қандай даволаш кераклиги маълум қилинди
Нега коронавирусга оид барча ўлимлар расмий статистикада акс этмаётганига изоҳ берилди (видео)
Ўзбекистонда 15 августдан кейин карантин чекловлари юмшатиладими? Масъуллар жавоб берди (видео)






