АсосийJamiyat

Навоийда “Ёшлар” спорт мажмуаси коронавирус беморлари учун 400 ўринли тақсимот пунктига айлантирилди

'Навоийда “Ёшлар” спорт мажмуаси коронавирус беморлари учун 400 ўринли тақсимот пунктига айлантирилди'ning rasmi

Бу ҳақда Навоий шаҳар ҳокимияти ахборот хизмати хабар бермоқда.

Навоий шаҳридаги “Ёшлар” спорт мажмуаси биносида 400 ўринли ташхислаш, саралаш, тақсимот пункти фаолиятини бошлади.

Пандемия даврида беморларга бирламчи тиббий хизмат кўрсатишни мақсад этган мазкур вақтинчалик шифо масканида тез тиббий ёрдам бўлимига ҳарорати кўтарилиб, мурожаат этган беморлар келтирилади. Жараёнда беморлар ташхисланиб, улар аҳволининг ўта оғир, оғир ва енгиллигига қараб саралаш ишлари ташкил этилади. Беморларнинг клиник белгиларидан келиб чиқиб, улар шифохонага ёки уйида даволаниш учун йўналтирилади.

Айни пайтда Навоий шаҳар ҳокимлиги томонидан мазкур пункт тиббий кўрик учун замонавий тиббиёт анжомлари билан таъминланди.

    Бошқа янгиликлар