АсосийJamiyat

Ўзбекистонда бўлиб турган хорижий фуқароларнинг виза муддати узайтирилди

'Ўзбекистонда бўлиб турган хорижий фуқароларнинг виза муддати узайтирилди'ning rasmi

Айни карантин даврида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлиб турган хорижий мамлакатлар фуқароларининг виза муддати автоматик равишда шу йилнинг 1 ноябрь кунига қадар узайтирилди.  Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Матбуот хизмати хабар қилди. 

Бунда уларга нисбатан ҳеч қандай чоралар кўрилмайди, жарима ундирилмайди. Коронавируснинг Ўзбекистонга кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 30 июлидаги қарорида шу ҳақида баён қилинди. 

Эслатиб ўатмиз, Ўзбекистон ва хорижий давлатлар ўртасидаги авиа ва автомобиль қатновлари шу йилнинг 16 мартидан бошлаб 10 апрелига қадар вақтинчалик тўхтатилган.  Кейинчалик ушбу муддат 5 май,1 июнгача, сўнг 1 августга қадар узайтирилган эди. Ушбу масала бўйича қўшимча саволлар туғилган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги тезкор штаби (+998712332828, +998 971365151, call center – 1164, telegram: +998971365151)га ҳамда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ишонч телефони (+998712000088)га мурожаат қилишингиз мумкин.  

    Бошқа янгиликлар