1

Нима учун барча шароитлар Тошкент аҳолиси учун қилинмоқда?

ЖАМИЯТ 04.08.2020, 14:34
Нима учун барча шароитлар Тошкент аҳолиси учун қилинмоқда?

Бугун АОКА залида Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова иштирокида брифинг ўтказилди. Брифингда коронавирус инфекцияси юзасидан аҳолидан келган саволларга жавоб қайтарилди.

Савол:

Нима учун барча шароитлар Тошкент аҳолиси учун қилинмоқда. Бошқа ҳудудлар ва туманлар ҳам борку?  

Жавоб:

— Ҳозирги кунда эпидемиологик вазият Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида бошқа ҳудудларга нисбатан бирмунча оғир бўлганлиги сабабли барча даволаш ва касаллик тарқалишини олдини олишга қаратилган пилот лойиҳхалар биринчи навбатда Тошкент шаҳрида ўтказилди.

Ушбу лойиҳалар асосида беморларга малакали ва тез тиббий ёрдам кўрсатишнинг янги тизими ташкил этилди.  

 Ушбу лойихалар ижобий самара берганлиги сабабли ҳозирги кунда республика бўйлаб янги тизим асосида иш олиб бориш татбиқ этилиши бошланди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1