1

Имтиҳонлар очиқ осмон остидаги майдонларда ўтказилиши мумкин

ЖАМИЯТ 04.08.2020, 14:59
Имтиҳонлар очиқ осмон остидаги майдонларда ўтказилиши мумкин

Инсайдерларнинг айтишича, 15-августдан кейин карантин чоралари юмшатилгач , кириш имтиҳонлари усти очиқ катта майдонларда (масалан, стадионлар) 2 та, эрталаб ва кечки сменада ўтказиш юзасидан тегишли лойиҳа тайёрланмоқда. Бу ҳақда ДТМ хабар берди.

Албатта карантин қоидалари асосида.

Умид қиламизки, ўша кунларда ёмғир ёғиб қолмайди ва об-ҳавонинг инжиқликлари кузатилмайди!

Бу лойиҳа ҳар томонлама энг оптимал ечимдир. Ёпиқ бинолардан кўра, очиқ майдонларда вирус тарқалишининг олди олиниш самараси юқорироқ. Аввалроқ, Жанубий Кореядаги суғурта агентликлари ходимларининг аттестация имтиҳонлари очиқ майдонда ўтказилгани ҳақида хабар бергандик. Худди шу тартиб ДТМ имтиҳонларида ҳам жорий қилиниши кутилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1