АсосийDunyo

Жаҳон бозорида сут нархи ошди

'Жаҳон  бозорида  сут  нархи ошди'ning rasmi

IFCN тармоғи таҳлилига кўра, жаҳон бозорида сут нархи  июль ойида 100 кг учун 36,7 долларни ташкил этган. Бу июнь ойига  нисбатан  нарх 5 фоизга ошганини ва 2020 йил февралидан бери биринчи маротаба кўтарила бошлаганини кўрсатади.

Қайд  этилишича,  нарх ошишининг  асосий омили жаҳонда сут маҳсулотларига талабнинг тикланиши, фонд биржасидаги нархларнинг ошиши ва Осиё  сут кукуни импортини кўпайтиргани ҳисобланади.

Шу билан бирга, дунёда хом сут ишлаб чиқариш хажми ҳам ўсмоқда. IFCN маълумотларига кўра, 2020 йил июль ойида 2019 йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш 1 фоизни ташкил этган. Хусусан,  АҚШда сут ишлаб чиқариш 0,7 фоизга, Европа Иттифоқида 0,3 фоизга ўсди.

 

    Бошқа янгиликлар