1

Ўзбекистонда яна 254 нафар фуқаро коронавирусни юқтириб олди

ЖАМИЯТ 04.08.2020, 17:13
Ўзбекистонда яна 254 нафар фуқаро коронавирусни юқтириб олди

2020 йил 4 август соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 26804 (+254) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ хабар берди.

 Янги касалланиш ҳолатларининг 218 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 195 нафари тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида, 23 нафари эса  Ўртасарой карантин марказига жойлаштирилган фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида), 31 нафари Самарқанд вилоятида, 3 нафари Тошкент вилоятида ҳамда 2 нафари Андижон вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

 Эътиборли жиҳати, бугун айни пайтга қадар Тошкент вилоятида 181 нафар, Тошкент шаҳрида 174 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 88 нафари, Самарқанд вилоятида 87 нафар, Сурхондарё вилоятида 20 нафар, Қашқадарё вилоятида 18 нафар, Андижон вилоятида 6 нафар ҳамда Фарғона вилоятида 2 нафар, жами 576 нафар бемор тузалди.  

Шундай қилиб юртимизда 17838 (+576) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (66 фоиз) соғайган.

 Ҳозирда мамлакатимизда 8803 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.  

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1