Жорий йилнинг январь–сентябрь ойларида Ўзбекистонда зўравонликдан жабрланганларга 107 минг 167 та ҳимоя ордери расмийлаштирилди.
Шунингдек, 5 995 нафар аёл ва 2 842 нафар болага ижтимоий, психологик ҳамда ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди.
Ҳудудий реабилитация марказларида ҳисобот даврида жами 13 779 та хизмат кўрсатилган.
Уларнинг 5 943 таси психологик, 4 644 таси ҳуқуқий ва 3 192 таси ижтимоий ёрдамдан иборат бўлган.






