АсосийЖАМИЯТ

“COVID" марказлари ходимларини моддий рағбатлантирилади

“Коронавирус инфекциясини юқтирган беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш самарадорлигини ошириш...

'“COVID" марказлари ходимларини моддий рағбатлантирилади'ning rasmi

“Коронавирус инфекциясини юқтирган беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” Ҳукумат қарори (461-сон, 04.08.2020 й.) қабул қилинди.

Қарор билан, марказий ва оилавий поликлиникалар негизида ташкил этиладиган махсус поликлиникалар (“COVID марказ”) ходимларининг лавозим маошига 6 фоиз миқдорида ҳар кунлик қўшимча тўловлар ўрнига қуйидаги ҳар ойлик моддий рағбатлантириш тўловлари белгиланди:

врач ходимларга – 2,5 млн сўм;

ўрта тиббиёт ходимларига – 1,5 млн сўм;

 кичик тиббиёт ходимларига – 1 млн сўм;

бошқа ходимларга – 500 минг сўм.

    Бошқа янгиликлар