АсосийJamiyat

6-7 август кунлари ташкил этиладиган чартер рейслар рўйхати эълон қилинди

'6-7 август кунлари ташкил этиладиган чартер рейслар рўйхати эълон қилинди'ning rasmi

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги маълум қилишича, 6-7 август кунлари қуйидаги чартер рейслар парвоз қилади. 

  • Тошкент-Дубай-Тошкент
  • Тошкент-Нью-Йорк-Тошкент
  • Тошкент-Токио-Тошкент

Парвозга консуллик муассасалари томонидан фуқаролар рўйхатга олинади ҳамда Uzbekistan Airways авиакомпаниясига тақдим этилади ва ушбу рўйхат асосида фуқаролар самолёт бортига киритилади.

Рўйхатга биринчи навбатда бемор фуқаролар, ёш болали ва ҳомиладор аёллар ҳамда бекор қилинган доимий авиақатновларга чипта харид қилган фуқаролар қўйилади. Чипталарни фуқаролар парвоздан 4 соат олдин хорижий мамлакатларнинг халқаро аэропортларидаги Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг кассаларидан олишлари мумкин бўлади.  

Ўзбекистонга кириб келаётган фуқаролар ўз хоҳишига кўра 14 кунлик карантин муддатини давлат томонидан бепул таъминланадиган карантин марказларида ёки пуллик меҳмонхонада ўтказиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, бугун Тошкент-Сеул-Тошкент ҳамда Қоҳира-Тошкент-Қоҳира чартер рейслари амалга оширилади.

    Бошқа янгиликлар