АсосийJamiyat

Қашқадарёда қатор тайинловлар амалга оширилди. Халқ таълими бошқармаси раҳбари ҳайфсан олди

'Қашқадарёда қатор тайинловлар амалга оширилди. Халқ таълими бошқармаси раҳбари ҳайфсан олди'ning rasmi

Қашқадарё вилоят ҳокими Зойир Мирзаев "ZOOM" дастури орқали аппарат йиғилиши ўтказди.

Унда вилоят ҳокими қатор тайинловларни ўқиб эшиттирди.

“Қишлоқ қурилиш банк” акциядорлик тижорат банки бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган Эшонкулов Акбар Бурхонович Қашқадарё вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

2019 йилдан Қашқадарё вилояти ҳокимининг ўринбосари - вилоят инвестициялар ва ташқи савдо  бошқармаси бошлиғи котибияти мудири вазифасини бажарувчи вазифасида бўлган Оманов Шохжахон Оманович Ёшлар ишлари агентлиги Қашқадарё вилоят бошқармасига раҳбар этиб тайинланди.

Домотов Бўрибой Рўзиевич - Қашқадарё вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари котибияти етакчи мутахассиси, Лутфуллаев Улугмурод Улугбекович - Қашқадарё вилояти ҳокимининг ўринбосари - вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи котибияти 1-тоифали мутахассиси лавозимига тайинланди.

Шунингдек, йиғилишда вилоят халқ таълими бошқармаси раҳбари Абдуғани Ҳимматовга тизимда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларида йўл қўйган камчиликлари учун ҳайфсан берилди.

 

    Бошқа янгиликлар